ӘДЕБИЙ ӘНЖУМАН

15 июнь 2018 жыл

 ӘДЕБИЙ ӘНЖУМАНҒА МӘРҲӘМАТ!

          Өзбекстан Жазыўшылар аӯқамында 2018-жыл  19-июнь күни саат 11-00де Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан халық шайыры Тилеуберген Жумамуратовтың  туўылғанына 103-жыл толыўы мүнәсибети менен автордың өмири ҳәм творчествосына арналған фотосүўретлер ҳам китаплар көргизбеси ҳәмде әдебий әнжуман өткерилмекте.
          Иләжда Өзбекстан ҳәм Қрақалпақстан халык жазыўшылары, шайырлары, автордың шәкиртлери, шаңарақ ағзалары ҳәм ықласбентлери қатнасады

          Материал «www.ijod.uz сайтынан алынды»

          Сайт бөлими: Әдебий өмир

 

 

Эл олқиши менинг учқур қанотим…


19.06.2018
Ўқилди: 54


          Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 2018 йил 19 июнь куни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Тиловберган Жумамуратов  таваллудининг 103 йиллиги муносабати билан адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган фотосуратлар ва китоблар кўргазмаси ҳамда адабий анжуман ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчилари, халқ шоирлари, адибнинг шогирдлари, оила аъзолари ва мухлислари  иштирок этди. 

         Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Кенгесбой Каримов, филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримов, филология фанлари доктори, профессор Саригул Баҳодирова, шоир Рустам Мусурмон ва бошқалар  Тиловберган Жумамуратовнинг ижодининг ўзига хос жиҳатлари хусусида сўз юритди.
          Тиловберган Жумамуратов Қупбатулла ўғли – Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, файласуф, лирик, сатирик шоир, насрий, драматик, публицистик, илмий — оммабоп асарлар муаллифи.
Шоир (1915-1990)  Корақалпоғистоннинг Мўйноқ тумани, Окдарё овулида туғилган, эски мактабда савод очган, кейинчалик Тўрткулдаги ўқитувчилар курсида ўқиб, 1948 йили Ўрта Осиё Давлат университетини тамомлаган. 1937-1942 йилларда туғилган овулида ўкитувчилик қилган. Кейинчалик турли ташкилот, таҳририят ва нашриётларда, 1963-1983 йилларда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасида маъсул лавозимларда ишлаган.
          Тиловберган Жумамуратов асарлари нафақат қорақалпоқ, балки рус, ўзбек, қозоқ, башқурт, татар тилларида ҳам нашрдан чиққан. Таржимон сифатида Умар Ҳайём, Алишер Навоий, Махтумқули, Абдулла Тўқай, Тўқтағул Сатилғанов, Мусо Жалил, А.С.Пушкин, М.Ю. Лермонтов, Анна Ахматова каби қатор ижодкорларнинг асарларини қоракалпоқ тилига маҳорат билан таржима қилган. Умар Ҳайём, Тўқтағул Сатилғанов асарларидан таржималари алоҳида китоб бўлиб нашрдан чиққан.
          Шоирнинг Ватан, дўстлик, тинчлик, инсонни эъзозлаш каби мавзулардаги лирик, сатирик, насрий, драматик ва публицистик асарлари халқнинг дилидан жой олган. Қорақалпоқ адабиётида биринчи шеърий роман автори. Унинг «Қирғиз дўстларимга», «Тошкент», «Ўзбек шоири Ғафур Ғуломга», «Ҳалима Носировага”, «Навоий ҳақида» каби шеърларида халқлар дўстлиги, қардошлиги куйланган.



          Қорақалпоқ адабиётида шоир ижодининг ўзига хос хусусияти –  у кучли импровизатор эди. Бадиийлиги тўкис шеърларини қоғоз қораламасдан бирданига тўқиб кетаверадиган «тўкпе шоир» — сочмада ёзадиган шоирлиги билан донг таратган. Шу хусусият сабабидан, ёшлигидан она юрти Орол денгизи атрофида Оққум овулида мушоираларда, миллий шоирлик мусобақаси – айтишувларда  енгилмаслиги тилларда достон бўлган. У билан бир беллашиб кўриш учун кўшни давлатлардан айтишув усталари излаб келган. Ўн беш ёшлигида уни қозоқ оқини Умбетали Қарибаевнинг атайин излаб келгани ва ёш истеъдодга тан бериб, дуо қилгани хақида гаплар эл оғзида.
         У халқ шеърий дурдоналарини тиклашда, Ажиниёз, Бердақ каби классик шоирлар меросларини тўғри етказиш ишларида муносиб ҳисса қўшган, тил, тарих масалаларида жон куйдириб, мақолалар ёзган. Шоирнинг юлдуздек тизилган гавхар сўзлари, фалсафий донолиги ҳар қандай даврда ҳам кўнгилларни тўлқилантириб яшайверади.
         Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Кенгесбой Сержанов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов, Қорақалпоғистон халқ артисти Роза Қутекеева, «Ниҳол» мукофоти совриндори Гулбаҳор Ахимбетова ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Бир гуруҳ ёш ижодкорлар шоир Тиловберган Жумамуратов ижодидан намуналар ўқиб берди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати
«www.ijod.uz сайтидан олинди»
Сайт бўлими: Адабий ҳаёт